Адлия вазирлиги томонидан “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси бўлиб ўтмоқда.
🗓 Мазкур акция 2024 йил 20 мартгача давом этади.
🔘 Ҳуқуқий акция доирасида:
📖 тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар республика миқёсида хатловдан ўтказилади;
📥 фуқароларнинг ушбу турдаги мурожаатлари жойларда ташкил этилган махсус штаблар ёки “1148” ишонч телефони орқали тезкорлик билан қабул қилинади;
👥 сайёр қабуллар ташкил этилади;
⚖️ келиб тушган барча мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, муаммоларни қонуний ҳал этишга кўмаклашилади.