Проектив методика “Турналар”
Ўтказиш бўйича кўрсатма: А 4 варроқни ўртасидан чизиқ чизиб 2 га бўлинг. Тассавур қилинг баҳор, ҳамма ёқ гулламоқда, осмон мусаффо, қуёш чарақлаб чиққан, иссиқ ўлкалардан турналар галаси учиб келмоқда. Турналар учиб келаётганда турли кўринишдаги арғимчоқлар тизимида учиб келиши хеч кимга сир эмас. Сиз ана шу турналарни кузатиб туриб завқланаяпсиз. Энди шу тасаввурингиздаги турналар арғимчоғини ўнг томондаги бўлакка чизинг.
Тасаввур қилинг куз фасли, дарахт барглари турли тусга кириб тўкилмоқда кунлар совимоқда, ёмғирлар ёға бошлади, турналар галаси энди қуриллаб иссиқ ўлкаларга учиб кетмоқда. Юрагингизда қандайдир бўшлиқ юзага келмоқда ва сиз уларнинг ортидан термулиб қоляпсиз. Ана шу турналар арғимчоғини чап томонга чизинг.
Бу проектив методиканинг 3 хил интерпретацияси мавжуд.
- Баҳордаги арғимчоқ солиб учиб келган ва куздаги учиб кетаётган турналар сонини ҳисобланг. Баҳордаги учиб келган турналар сони кузда учиб кетаётган турналар сонидан кам бўлса, суицидга мойиллик йўқ.
- Агарда учиб келган ва учиб кетаётган турналар сони бир хил бўлса, намойишкорона суицидал ҳолат мавжуддир.
- Куздаги учиб кетаётган турналар сони баҳордаги турналар сонидан кам бўлса, суицидга мойиллик мавжуд дегани. Яъни яққол кўзга ташланиб турибди дегани.
Хулоса: Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, мантиқан олганда баҳорда турналар галаси учиб келади, уя ва оилалар қурадилар, кўпая бошлайдилар, кузда эса боллари билан иссиқ ўлкаларга учиб кетишади.
Бундан кўриниб турибдики, синалувчида ҳаётга умид келажакка ишонч туйғуси бўлса кузги турналар сони кўпроқ чиқади.
Хулоса чиқараётганда яна бир жиҳатга эътибор беринг! Синалувчи методика ўтказилаётган вақтда кучли эмоционал ҳолатда ёки чарчоқда бўлса ҳам суицидга мойиллик чиқиши мумкин.
Доимо ёдимизда тутишимиз лозим! Суицидни аниқлашда 100% аниқ ташхис қўйиб бўлмайди. Бундан ташқари бошқа тест, суҳбатлар ўтказиб, хулосаларини умумлаштириш орқали мойиллик мавжудлигини аниқлашимиз мумкин.