

Бугун туман ҳокимлигида “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 598-сонли Қарори ижроси юзасидан Очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда туман ҳокими З.Абдиримов, туман ИИБ бошлиғи Ж.Мадаминовлар иштирок этди.
Олиб борилган мулоқотда туман ИИБ ЖХХ бошлиғи, подполковник Ф.Ғаффаров томонидан ушбу қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғининг 2023 йил 16 октябрдаги 172-сонли буйруғи билан идоравий қаровуллик бўлинмаси ходимларидан намунали деб топилган туман умумтаълим мактабининг идоравий қаровуллик бўлинмаси ходимларининг бир гуруҳи фидокорона хизматлари учун Ташаккурнома ва совғалар билан тақдирландилар.Такдирланганлар орасида 14- умумий урта таьлим мактаби сокчиси Болтаев Рашид Эгамбердиевич хам борлиги бу инсоннинг узок йиллик мехнати учун курсатилган бундай ишонч учун мактаб жамоаси билан биргаликда миннатдорчилик билдирамиз.