Устоз - жамиятни олға бошловчи бир юлдуздир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолга етмаган. Шунинг учун устоз отангдек улуғ дейишади. Шундай экан устознинг ҳам ота-онадек ҳақлари бор. Фарзандларимизни устозни ҳурмат қилишга ўргатишимиз лозим. Шунда улар ҳарф ўргатган, ёмон йўллардан қайтарган кишининг қадрига етади, Устозлар, олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар билан йўл топишади. Агар кўздан йўқолиб зулматда қолса, қаёққа юришини билмай, ҳайрон қолишади. Олимлар ўлими билан Исломда бўшлик пайдо бўлади. Вақт ўтсада бу бўшлиқни бирор нарса тўлдира олмайди. 

